“Ватандош” жамияти идораси ишга тушди

jamiyat-ofisi2

“Ватандош” Ўзбек-Америка Федерацияси ўзининг янги офиси ишга тушганини маълум қилди.  Ўзбекистонлик ватандошлар кўмаги билан таъмирдан чиқарилган жамият идораси керакли жиҳозлар ва барча қулайликлар билан таъминланган.

Офис қошида кутубхона,  болалар учун ўқув машғулотлари ўтказиладиган хона тез кунда фойдаланишга топширилади.  Ҳозирда ўқув хонаси ва кутубхонани керакли дарсликлар,  стол-стуллар,  доска ва бошқа зарур анжомлар билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

Федерация офиси 2667 Coney Island Ave, Brooklyn. NY. 11235 манзилида жойлашган.  Идора эшиклари барча ватандошлар учун душанбадан жумагача эрталаб 9:00 дан кеч соат 18:00 гача очиқ.  Бу ерда мактаб ёшидаги ўқувчи болалар учун дарслардан сўнг турли тўгараклар,  қўшимча машғулотлар ўтказилади.  Шунингдек,  профессионал раққоса Замира Салим ҳафтада бир марта рақс санъатидан дарс беради.

Кутубхона учун Ўзбекистондан ўзбек тили китоблари ва дарсликларини олиб келиш мақсад қилинган.  Кутубхона тўлиқ ишга тушгач,  унинг ишлаш соатлари маълум қилинади.

Марказда жамият фаолиятига оид турли маданий тадбирларни ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ,  жамият қошида ўзбек,  рус ва инглиз тилларидан бепул курслар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Инглиз тили дарслари америкалик ўқитувчилар томонидан ҳафтанинг СЕШАНБА ва ПАЙШАНБА кунлари соат кечки 7.00дан 9.00га қадар;

ўзбек тили ва адабиёти ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6:00дан 8:00га қадар;

рус тили ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6:00дан 8:00га қадар моҳир педагоглар томонидан олиб борилмоқда.

Манзил: Vatandosh Uzbek-American Federation
2667 Coney Island Ave
Brooklyn, NY 11235

Тил курслари бўйча батафсил маълумот учун 347-278-1492 (Дилшод) рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

SHARE