Ўзбекистон уч нафар АҚШ фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборган

Суратдаги шахслар ахборотдаги шахсларга алоқаси йўқ.
Суратдаги шахслар ахборотдаги шахсларга алоқаси йўқ.

Ўзбекистон суд органлари Фарғона шаҳри ички ишлар бошқармаси материаллари асосида АҚШнинг уч нафар фуқароси — Тэйлор Деррик Антони, Жеймс Мартин ва Хелмут Клейтонни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган.

12uz.com сайтининг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб хабар беришича, АҚШ фуқаролари Қирғизистондан Евангелия Христиан Баптистлар жамияти вакиллари сифатида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва тўғридан-тўғри ўз динларини DVD-дискларда яширинган миссионерлик характеридаги ахборотлар орқали тарғиб қилишга киришиб кетган.

“Гарчи уларнинг сафардан мақсади туризм деб қайд этилган бўлса-да, уларнинг асосий миссияси диний материалларни тарқатиш ҳисобланган. Хориж фуқаролари қўлга олинганда уларнинг ёнида 96 та DVD-диск борлиги аниқланган, кейинчалик меҳмонхонадан уларга тегишли яна 219 та диск олиб қўйилган,. Уларнинг сўзларига қараганда, улар мамлакатга 450 та ахборот ташувчи қурилмада ўз диний адабиётларини олиб киришган. Уларнинг барчаси ўзбек ва тожик тилларида бўлган”, дейди сайтнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси.

Миссионерлар кейинчалик Ереван (Арманистон), сўнг Грузия, Эрон ва Туркияга сафар қилишни режалаштиришган.

SHARE