Валентина Матвиенко: “Божхона иттифоқига қўшилиш учун ҳеч кимга босим ўтказиш керак эмас”

    41d4a0921e29a173ff13

    Ўзбекистон Божхона иттифоқига қўшилиш истиқболларига ижобий қарайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси россиялик ҳамкасби Валентина Матвиенко билан учрашувидан сўнг маълум қилган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар тарқатди.

    “Ўйлайманки, биз уни қўллаб-қувватлаймиз”, деган Сенат раиси журналистлар саволига жавоб берар экан, Ўзбекистоннинг Божхона иттифоқига қўшилиши эҳтимолини “ижобий” деб баҳолаган.

    Ўз навбатида, Матвиенко Ҳиндистон Божхона иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқаётганини, расмий Москва ва Ханой эса Вьетнам ва Божхона иттифоқи ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

    Унинг ишонч билдиришича, Божхона иттифоқи мамлакатлари билан умумий тарихий, иқтисодий алоқаларга эга бўлган Ўзбекистон ҳам “албатта, бу бозор ишида қатнашишдан манфаатдор”, деб қайд этди.

    Аммо, Россия Федерацияси парламенти юқори палатаси раисининг фикрича, бу жараён (Божхона иттифоқига қўшилиш) “узоқ давом этишини ва ҳеч кимга бунга тезроқ қўшилиш учун босим ўтказиш керак эмас”. Унинг сўзига кўра, ҳар бир мамлакат бундай бирлашмаларда қатнашиш ҳақидаги қарорни ўз давлати, халқи манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилади.

    Божхона иттифоқи 2006 йили Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЭС) норасмий саммитида Россия, Қозоғистон ва Беларусь ўртасида тузилган бўлиб, у ягона бож ҳудудини ташкил қилишни кўзда тутади. Унинг ҳудуди бож тўловлари ва иқтисодий характердаги чекловлар қўлланилмайди.

     

    SHARE