Қозонда юз берган авиаҳалокат натижасида 50 киши қурбон бўлди

ИТАР-ТАСС/ Роман Кручинин
ИТАР-ТАСС/ Роман Кручинин

Қозонда юз берган авиаҳалокат натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 50 киши — 44 нафар йўловчи, 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Воқеа Москва вақти билан 19.26да юз берган. “Татарстон” ҳаво йўллари компаниясига тегишли бўлган “Boeing-737” русумли Москвадан уч келаётган бўлган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноий иш очган. Воқеа жойида суриштирувчи ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, “Боинг” қўниш майдонига кираётган пайтда мувозанатни йўқотади ва ер билан тўқнашиб кетади. Натижада ёнғин пайдо бўлади ва ёнилғи бакидаги авиакеросин портлаб кетади.

Манбаларда келтирилишича, ҳодиса экипаж аъзоларининг айби билан содир бўлган бўлиши мумкин. Техник носозликлар ҳам инкор қилинмаяпти.

Самолёт бортида Татарстон Республикасининг юқори мартабали амалдорлари, хусусан, Татарстон президентининг ўғли ва бошқалар бўлган. Шунингдек, бортда чет эл фуқаролари ҳам бўлган.

Шу пайтга қадар олинган маълумотларда улар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида ахборотлар йўқ.

SHARE