Ўзбекистон раҳбари Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

ИТАР-ТАСС/ Роман Кручинин
ИТАР-ТАСС/ Роман Кручинин

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путинга Қозон шаҳри аэропортида йўловчи самолёт ҳалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Қозонда юз берган авиаҳалокат натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 50 киши — 44 нафар йўловчи, 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Воқеа Москва вақти билан 19.26да юз берган. “Татарстон” ҳаво йўллари компаниясига тегишли бўлган “Boeing-737” русумли Москвадан уч келаётган бўлган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, “Боинг” қўниш майдонига кираётган пайтда мувозанатни йўқотади ва ер билан тўқнашиб кетади. Натижада ёнғин пайдо бўлади ва ёнилғи бакидаги авиакеросин портлаб кетади.

SHARE