Украинага 50 кг нос олиб кираётган Ўзбекистон фуқароси тўхтатиб қолинди

IMG_1867

Украинанинг Харьков божхона пости ходимлари Ўзбекистон фуқароси томонидан 50 килограмм носни мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб киришига йўл қўйилмаган.

“Тошкент — Харьков” йўналишидаги поезд орқали Украинага бораётган 24 яшар Ўзбекистон фуқароси 50 килограмм носни олиб киришга ҳаракат қилган. У носвойни полиэтилен сув идишларига жойлаб, кўрпача орасида олиб ўтишга уринган.

Шу йилнинг октябрь ойида ҳам яна бир 50 яшар Ўзбекистон фуқароси Украинага 20 килограмм носвойни олиб киришга уринган. Украина божхоначилари иккала ҳолат бўйича маъмурий иш очган.

SHARE