МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари қатнашмоқда

1369075150_189142739

Санкт-Петербургда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. “Мир24” телеканалининг хабар беришича, мазкур саммит доирасида 30дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Уларда савдо-иқтисодий, энергетика ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари қамраб олинган.

Хусусан, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик, МДҲда товарларни ишлаб чиқарган мамлакатини аниқлаш,  электроэнергетика соҳасида давлатлараро муносабатлар ва кўргазма-ярмарка фаолиятни ривожлантиришга оид битимлар имзоланиши мўлжалланмоқда.

Россиянинг “Биринчи” телеканали хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати номидан Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳукумат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этмоқда.

SHARE