Қашқадарёда чақалоқни сотмоқчи бўлган шифокор қўлга олинган

article_d6028a9d23706afe_1344847492_9j-4aaqsk

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Қашқадарё вилоятида чақалоқни сотиб юбормоқчи бўлган тиббиёт ходимини қўлга олган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг тергов маълумотларига асосланиб хабар беришича, Қашқадарёдаги «Yoqut Shifo Davo» шахсий клиникаси гинекологи М. Рўзиева янги туғилган чақалоқни 1 минг АҚШ долларига сотишга ҳаракат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида аёл жиноят жойида қўлга олинган.

Шифокорга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди, яъни вояга етмаган шахсларга нисбатан одам савдоси билан шуғулланиш билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу модда бўйича гумонланувчи 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бош прокуратура матбуот хизматининг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

SHARE