Наргиз Закирова «Голос» лойиҳасининг навбатдаги босқичига ўтди

cf6695e79bd3d360f50a56ca20996333

Россиянинг “Биринчи” каналидаги “Голос-2” лойиҳасининг навбатдаги босқичида Наргиз Закирова рус эстарадаси примадоннаси Алла Пугачеванинг “Куйлаётган аёл” (“Женщина, которая поет”)  қўшиғини ижро этди. Унинг навбатдаги чиқиши ҳам барча устоз ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

Наргиз Закированинг айтишича, мазкур қўшиқда айнан Наргиз ўзи ҳақида сўз боради. “Бу қўшиқни ҳар доим Нью-Йорк клуб ва ресторанларида куйлардим”, — деди у.

Хонанданинг айтишича, у саҳнага чиқишидан олдин Алла Пугачева билан учрашган.  “Учрашганимизда унинг қўшиғини куйлашимни билгач, қўшиқ жуда оғир ва мураккаблигини айтди. Узоқ паузадан сўнг сен уни ўз билганингдек куйлашинг керак, деб айтди”, — деди Наргиз.

Хонанда ушбу қўшиқ учун аёлларга хос кийим танлашга тўғри келганини қайд этди.