Афзал Рафиқов: «Шевабозлик, лаҳжапарастликка барҳам бериш керак»

Гид-по-жизни-Афзал-Рафиков

Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг фикрича, тил ва нутқ маданиятимиздаги асосий нуқсонларни бартараф қилиш, она тилимизни асраш, бойитиш учун, аввало, телевидение, радио, фильмларда шевабозлик, лаҳжапарастликка барҳам бериш кераклигини айтади. Унинг фикрича, бу тил яхлитлигига катта путур етказмоқда.

«Ҳатто, ўқитувчилар дарсда, дикторлар экранда, артистлар саҳнада шевада сўзламоқда, куйламоқда. Ахир, бу қонунбузарлик-ку! Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси давлат тилини ҳурмат қилиши шарт. Бу ислоҳотни менимча, оиладан бошлаш керак. Она тилига бепарволик — миллат тақдирига, ўз ҳаётимизга бефарқлик”, — дейди халқ артисти “Оила даврасида” газетаси ўқувчилари саволларига жавоб берар экан.

Актернинг назарида, замон қаҳрамонини ўз даврида анг¬лаш қийин. Ахир, бир пайтлардаги санъат пуфлаб шиширилган, ҳаётий бўлмаган образлар узоқ яшамаслигини керагича исботлаб берга. «Замон қаҳрамони инсонга ўзи билан курашни эслатиб туриши лозим», — дейди Афзал Рафиқов.

Афзал Рафиқов театрда ўз ролини топа олмаганини айтади. « Ҳар бир актёрнинг, аслида, битта буюк роли бўлади: Зайнаб Садриева — «Фармонбиби», Обид Юнусов — «Ўткурий»… Менда эса… тўғри, Алишер Навоий, Яго образларимни эътироф этишади, бироқ ҳали ўзим тан олганим йўқ. Шунинг учун балки эртага мени кўпроқ овозим туфайли эсласалар керак», — дейди артист.

SHARE