Барух Абрамчаев: Ўзбекистонда яҳудийлар камситилаётгани йўқ

300px-61b5f640914554e9bd96395148868ba3

Тошкент раввини Борух Абрамчаевнинг айтишича, яҳудийлар барча диний ва миллий қадриятларига амал қилиш учун барча имкониятларга эга. У бу ҳақда 12news.uz сайти ёзади. “Яҳудийлар жамияти мусулмонлар, христианлар ва бошқа конфессиялар қатори ўзларининг аъанавий Пейсах, Пурим, Ханук байрамларини нишонлашади, яҳудий анъаналари бўйича сўйилган қорамол гўштини тановул қилишади”, — деди шаҳар раввини.

 

Унинг айтишича, мамлакатда виждон эркинлиги таъминланган.

 

“Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон ҳудудида 130 дан ортиқ миллат ва элатлар елкама-елка тинчлик-тотувликда истиқомат қилишади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан ватандошларимни табриклайман”, – дейди Тошкент раввини Борух Абрамчаев.

 

Борух Абрамчаев 1971 йии Тошкентда таваллуд топган бўлиб, 1974 йили ота-онаси билан Исроилга кўчиб ўтади. 2012 йил октябрь ойида Ўзбекистон адлия вазири уни Тошкент синагогларидан бирига раввин сифатида аккредитация қилди.

SHARE