Ёнғоқ ейдиган одамлар узоқ умр кўришади

Nuts01

Мунтазам ёнғоқ истеъмол қиладиган одамлар кўп умр кўришади. BBC’нинг New England Journal of Medicine журналига таяниб хабар беришича, бу тадқиқотни АҚШ миллий саломатлик институти ҳамда Халқаро ёнғоқ дарахти озиқ-овқати тадқиқот ва таълим кенгаши олиб борган.

Америкалик олимларга кўра, ёнғоқхўрлар нафақат соғлом турмуш тарзини олиб боришади, балки улар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўришар экан.

Тадқиқот 30 йил давомида 120 минг нафардан ортиқ шахсни қамраб олган. Унда аниқланишича, ҳафтасига камида бир марта ёнғоқ истеъмол қилганлар бундай қуруқ мевани емаганларга қараганда 11 фоиз кам вафот этишган. Тадқиқот давомида куни ёнғоқ истеъмол қилганларда ўлим (тадқиқот даврида) ҳолати 20 фоизгача камайган.

Ёнғон истеъмол қилувчилар орасида юрак хасталикларидан вафот этганлар сони 29 фоизга, саратон хасталикларидан нобуд бўлиш 11 фоизга камайган. Олимлар ёнғоқ ейиш кўпроқ соғлом турмуш тарзи билан боғлиқлигини қайд этишган.

Буюк Британия Юрак жамғармаси етакчи диетологи Виктория Тейлорнинг айтишича, бу тадқиқот натижалари кишини қувонтиради. “Истиқболда бу тадқиқот давом эттирилиши керак, яъни умр узайиши айнан ёнғоқ билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш лозим”, — деди у.

SHARE