“Champions Fried Chickens” МЧЖ CFC савдо белгисини давлат рўйхатидан ўтказди

Kun.Uz/Chicken.uz
Kun.Uz/Chicken.uz

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги “Champions Fried Chickens” МЧЖга “CFC” савдо белгисининг мулкдори сифатида рўйхатга олган. Унга MGU 24784 рақамли рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган.

“Патент амалиёти” журнали ёзишича,  CFC тез тайёр бўладиган жўжадан таом тайёрлашга ихтисослаштирилган ресторанлар тармоғидир. Компания ўзининг илк ресторан тармоғини 2010 йилда очган.

Podrobno янгиликлар агентлигининг ёзишича, CFC Американинг бутундунёга машҳур KFC — Kentucky Fried Chickens жамоат овқатланиш кафеларига ўхшаган ресторанлар тармоғи бўлиши мумкин.

KFC бугунги кунда дунёнинг 110 мамлакатида 160 мингдан ортиқ шохобчаларида ўз хизматини кўрасатди. У ҳар куни 12 миллион нафарга яқин мижозларга хизмат кўрсатади.

“Champions Fried Chickens” МЧЖга “CFC.uz” сайтида ушбу тамаддихонанинг KFC алоқаси бор-йўқлиги ҳеч нарса дейилмаган. Аммо таомнинг ўхшашлиги, логотипларнинг қарийб яқинлиги ушбу бренднинг “ўзлаштирилган”лигидан далолат беради.

2012 йил февраль ойида “BLOSSOM OSIRIUS” масъулияти чекланган жамияти бутун дунёда машҳур “Burger King” савдо белгисини Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасида патентдан ўтказган эди.

“Burger King” бренди остида тамаддихоналар, қаҳвахоналар, кафетерийлар, мотеллар, пансионлар, ошхона жиҳозларини ижарага бериш, ресторанлар, ўзига ўзи хизмат қилиш ресторанлари, ишлаб чиқаришдаги ва ўқув муассасаларидаги ошхоналар, барлар хизмати, кемпинглар хизмати, таомлар тайёрлаш ва уларни уйга етказиб бериш бўйича хизматлар очилиши мумкин.

SHARE