Вадим Абрамов Қозоғистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин

AFP
AFP

Ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов эртага Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Stadion.Uz сайти қозоғистонлик ҳамкасбларига таяниб хабар тарқатди.

“Бугун матбуотда Абрамов “Астана” мураббийлигини қабул қилиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи клуб ёки терма жамоадан қайси бирида фаолият олиб бориши эртага аниқ бўлиши керак. “Астана” Қозоғистон термасининг асосини ташкил этувчи клуб эканини ҳисобга олсак, балки юртдошимиз ҳар иккала лавозимда баравар иш юритиши ҳам мумкин”, — дейилади сайт хабарида.

Kun.Uz’нинг ёзишича, 51 ёшли Вадим Абрамов 2012 йилнинг июнидан бери бирорта жамоада мураббийлик қилаётгани йўқ. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи 1-тур учрашувида Эронга имкониятни бой берганидан сўнг, Абрамов истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланган эди.

SHARE