Юрий Яковлев 86 ёшида оламдан ўтди

ITAR-TASS
ITAR-TASS

Москвада совет ва рус кино ва театр санъатининг ёрқин вакили, СССР халқ артисти Юрий Яковлев 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар тарқатди.

Юрий Яковлев 1928 йили 25 апрель куни Москвада таваллуд топган бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан унинг оиласига Уфага кўчирилади. Уфада бўлажак актёр онаси билан касалхонада ишлайди.

1943 йили Юрий Яковлев Москвага қайтади. Б. Шукшин номидаги театр билим юртида таҳсил олади. 1952 йилда Е. Вахтангова номидаги академик театрга хизматга киради. Яковлевнинг Достоевскийнинг «Телба»сида князь Мишкин ролини ижро этиши киноматографияда унга обрў олиб келади.

У ўз даврининг етак режисёрлари Эльдар Рязанов, Леонид Гайдайлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ўзбек киноихлосмандлари Юрий Яковлевни «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Тақдир ҳазили»ва бошқа қатор фильмлардаги роллари билан яхши танишади.

SHARE