Америкада чегирмалар даври бошланди

1676534

АҚШда «қора жума», яъни Рождество байрами олдидан эълон қилинадиган чегирмаларнинг биринчи кунида оммавий савдо-сотиқ амалиёти амалга оширилади. Америкалик тадқиқотчиларга кўра, ўтган йили «қора жума» куни амалга оширилган савдо амалиётларидан компаниялар 11,2 миллиард доллар соф даромад кўрган. Савдо марказларига қарийб 150 миллион киши чиққан.

АҚШ чакана савдо миллий федерацияси экспертларига кўра, америкаликлар 25 декабрга қадар, яъни Рождество байрамига қадар 602,1 миллиард доллар сарфлашни ният қилишган. Бу ўтган йилга нисбатан 3,5 фоиз, сўнгги ўн йил учун 3,3 фоиз кўпдир.

Агар ўтган йили «кибер-душанба» кунги онлайн савдолар кўлами 70 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 82 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда.

Шукроналик кунидан сўнг чегирмалар бериш 19-асрда пайдо бўлган бўлиб, унинг “қора жума” деб ном олиши бевосита 1960 йилларга бориб тақалади. Гап шундаки, ўшанда йўлдаги тирбандликлар боис ҳайдовчилар шу кунни “қора” куни сифатида аташ одат тусига кирган.

Одатга кўра, “қора жума” куни АҚШдаги магазинлар жуда эрта, соат эрталабки 5-6дан иш бошлайди. Ҳозирда бунга жуда олдиндан киришмоқда. Масалан, бир қатор савдо тармоқлари кечқурун 8-10дан очишини маълум қилган бўлса, кўпчилиги қоқ тундан чегирмаларни бошлашади.

Харидорларга фақат бир кун амал қиладиган катта миқдордаги чегирмалар таклиф қилинади. Айни чоғда бундай чегирма фақат дастлабки 10 кишига татбиқ қилинади. Шу боис навбат кутиш, бир-бирига дўқ-пўписа қилиш, уруш-жанжал ва ҳатто, қотилликлар ҳам бу кун учун бегона эмас.

1676536

1677034

1677036

1677044

1677046

1677048

ФОТО: ИТАР-ТАСС.