Америкалик Ўзбекистонни Европа қитъасида жойлашган деб ўйлайди

enhanced-buzz-wide-3031-1385507445-23

Америкаликлар фикрича, Ўзбекистон ва Монголия Европа қитъасида жойлашган. Шу билан бирга, яқинда ўтказилган ижтимоий сўровга кўра, улар Болтиқбўйи мамлакатлари борлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас экан.

Америкадаги кўнгилочар интернет нашри Buzzfeed.com сайти америкаликларнинг география фанидан билимини синаб кўрди. Унга кўра, сайт вакиллари сўровда қатнашчиларга бўш харитада мамлакатлар номларини ёзишни таклиф қилишади.

Сўровда қатнашган америкаликлар орасида Латвия, Литва, АҚШ сингари мамлакатлар борлигини билувчилар қарийб учрамайди. Фақатгина бир нафар америкалик географиядан сабоқ олган, шекилли, Болтиқбўйи мамлакатларини харитада тўғри кўрсатишга муваффақ бўлди. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу минтақада Эстонияни кўпчилик билиши маълум бўлди. Гарчи айримлар уни Руминия ҳудудида кўрсатишган бўлса-да, Латвия ва Литвага қараганда уни кўпроқ кўрсатишга муваффақ бўлишди.

Респондентларнинг айримлари эса Шарқий Европа мамлакатларини жуда оригинал тарзда ифодалашган: “бу ерда мўйнали бош кийим кийишади”, “собиқ коммунистлар”. Айримлар “билмайман” дея тан олишган. Айрим сўров иштирокчилари  СССР 1991 йилда тарқаб кетганлигидан ҳам бехабар.

enhanced-buzz-wide-1668-1385507460-29

Қизиқ тарафи шундаки, айримлар Қозоғистонни белгилаш ниятида “Борат” (Шу номдаги фильм — “Vatandosh”)ни кўрсатишган.

Респондентлар билмаган мамлакатларини хафа кўринишдаги смайликлар, “I.D.K” (I do not know— мен билмайман), “Ўқитувчи, мени кечиринг”, “Уялиб кетдим” деб ёзиб қолдирган.

enhanced-buzz-wide-3564-1385507580-19

  enhanced-buzz-wide-4136-1385507526-10