Тожикистонда Эмомали Раҳмон ҳақида ўзбек тилида китоб чоп қилинди

Kommersant.Ru
Kommersant.Ru

Тожикистоннинг шимолидаги Сўғд вилоятида ўзбек тилида “Бизнинг азиз Президентимиз” асари чоп қилинди. Ушбу китоб Тожикистон раҳбари фаолияти ҳақида ўзбек тилида маълумот берувчи илк асар ҳисобланади.

Сўғ вилоятидаги ўзбек тилида нашр этиладиган “Сўғд ҳақиқати” газетаси муҳаррири Фарҳод Жўраевнинг айтишича, асар вилоят ҳокимлиги молиявий қўллаб-қувватловида чоп этилган.

Муаллифнинг айтишича, китобда Эмомали Раҳмоннинг мамлакат таълим ва мафкура тизимига қўшган ҳиссаси хусусида сўз боради.

Хабарда китоб Хўжанд шаҳридаги “Коҳи матбуот” нашриётида чоп этилган ҳамда у  талабалар, ҳуқуқшунослар, юридик олий таълим муассасалари ўқитувчилари учун фойдали бўлиши таъкидланган.

SHARE