Барак Обамага iPhone’дан фойдаланишга рухсат беришмайди

Will Media Buy Obama's 'My Thumbs Are Too Clumsy' To Twitter 1

АҚШ президенти Барак Обамага “хавфсизлик нуқтаи назаридан iPhoneдан фойдаланишга рухсат беришмайди”. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўз қароргоҳида ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида маълум қилган. Расмий Оқ уй фақатгина BlackBerry мобиль телефонларидан фойдаланишда давом этади. КоммерсантЪнинг ёзишича, мазкур телефон қурилмалари эҳтимолий эшитувлар ва президент жойлашган ҳудудни аниқлаш бўйича юқори хавфсизлик тизимига эга.

Умуман, Оқ уйда ёшлар билан мулоқот бошқа мавзуда кечди. Обама америкалик ёшларга мамлакатда кенг муҳокама қилинаётган соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотлари, яъни халқ тилида Obamacare деб ном олган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

У ёшлар смартфонга қанча пул сарфлашини билмаслиги каби суғурта уларга қанчага айланишини билмаслигини айтиб ўтган. “Менинг тахминимча, аксариятингиз учун кабель телевидение ва телефонда суҳбатлашиш ойига камида 100 долларга айланади. Хавфсизлик ва соғлиғингизни муҳофаза қилишга ҳам шундан кам бўлмаган миқдорда маблағ сарфланишини хоҳласангиз керак. Сизлар бошқалар қатори жуда ақлли одамларсиз”, — деди президент жумладан.  Айнан шу жойида тадбир қатнашчилари Обамадан нега BlackBerry мобиль телефонидан фойдаланишини сўрашди. У “хавфсизлик нуқтаи назаридан iPhoneдан фойдаланишга рухсат беришмайди”, — деб жавоб берган бўлса-да, айнан қандай хавфсизлик масаласида эканлигини ойдинлаштириб ўтирмади.

Президентнинг айтишича, қизлари Малия ва Саша iPhone’дан фаол фойдаланишади.

Барак Обама фақатгина iPad ишлатади. 2009 йилги сайловлардан сўнг шахсий мобиль телефони бўлиши учун анча тер тўкишига тўғри келди. Чунки Америкада президент шахсий ёзишма ва алоқа воситаларига эга бўлишига рухсат берилмайди. У интервьюларидан бирида BlackBerry’сидан воз кечмаслигини айтган эди. “Улар уни фақат қўлимдан тортиб олишлари мумкин”, — деганди Обама “улар” остида махсус хизмат вакилларини назарда тутиб. Обама мобиль телефонида 10 нафар энг яқин одамлари, шу жумладан, оила аъзолари билан мулоқот қилиши мумкин, холос.