ЎзМУ битирувчиси рус тилидаги Forbes журнали бош муҳаррири этиб тайинланди

 

Александр Миридонов / Коммерсантъ
Александр Миридонов / Коммерсантъ

ЎзМУ битирувчиси Forbes журналининг рус тилидаги таҳририяти бош муҳаррири сифатида иш бошлайди. Журнал сайтида қайд этилишича, Эльмар Муртазаев 2014 йилнинг бошидан ўз вазифасини бажаришга киришади.

2011 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келган Елизавета Осетинская РБК лойиҳаларига шеф-муҳаррир сифатида ишга ўтган.

Эльмар Муртазаев 1972 йилда таваллуд топган бўлиб, 1994 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида ўз фаолиятини олиб борган.

У йигирма йилдан бери журналистика соҳасида иш олиб боради. Эльмар “Сегодня”, “Известия”, “Русский телеграф” газеталари, “Свобода” радиоси, Dow Jones агентлиги, “Компания” журнали ва бир қатор сайтларда иш олиб борган.

2011 йилда “Московские новости” газетаси бош муҳаррири ўринбосари бўлди, ўша йили Forbes журналининг рус тилидаги таҳририятига ишга киради.

SHARE