Хитойлик режиссёр кўп болали бўлгани учун жаримага тортилиши мумкин

436581-7

Хитойлик кинематограф, “Учар ханжарлар”, “Қаҳрамон” сингари машҳур фильмлар ижодкори, 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари режиссёри Чжан Имоу мамлакатдаги бир фарзандли бўлиш сиёсатига оид қонун ҳужжатларини бузгани учун судга берилган. Агар унинг айби исботланадиган бўлса, режиссёр 160 миллион доллар миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, режиссёрнинг ҳозирги турмуш ўртоғидан уч нафар, собиқ аёлидан бир нафар қизи бўлган. Баъзи хабарларга кўра, унинг фарзандлари етти нафар бўлиши мумкин.

Режиссёрнинг турмуш ўртоғи пайшанба куни суд идорасига кўрсатма бериш учун борган. Бу бошқа суд иши бўйича бўлиб, унда режиссёр айбдор деб топилса, 26 миллион доллар жарима тўлашига тўғри келади.

Судга мурожаат қилган ҳуқуқшуносларнинг маълум қилишича, улар суд орқали режиссёрдан 100 миллион атрофида маблағни ундириб олишни талаб қилмоқда. Уларнинг наздида, бу мамлакатда “ижтимоий адолат” қарор топишида айни муддаодир.

China Daily нашрининг ёзишича, “Чжан сингари бой одамлар миллий сиёсатга буйсунадиган ҳамда камбағал одамлар”га нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишмоқда. Газетанинг қайд этишича, суд режиссёр фойдасига ҳукм чиқариши ҳам мумкин.