Абдулазиз Комилов Уильям Бёрнс билан учрашди

c6ddWilliam-Burns

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи босқичи доирасида АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Жозеф Бернс билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон — Америка муносабатларининг долзарб масалалари, шу жумладан, аввал имзоланган икки томонлама ҳужжатлар ижроси, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга айрим муаммолар кўриб чиқилган.

Томонлар икки давлатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалари изчил ривожланаётганини қайд этишган.

Қайд этилганидек, турли даражадаги доимий мулоқот ва ташрифлар алмашинуви икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга ижобий туртки беради. Шу маънода сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи босқичи тарафларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатади.