Баҳрайн шаҳзодаси АҚШ ташқи сиёсатини танқид қилди

REUTERS
REUTERS

АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг ташқи сиёсати муҳим араб мамлакатларининг АҚШга нисбатан ишончи сўниб, Россияга яқинлашига сабаб бўлиши мумкин. Баҳрайн шаҳзодаси Салмон бин Хамад ал-Халифа ана шундай фикр билдирди.

Шаҳзоданинг айтишича, Сурия инқирози шароитида «руслар ўзларини ҳақиқий дўст» сифатида намоён эта олишган.

“Шундай тасаввур пайдо бўлади: Америка араб мамлакатлари билан мулоқот олиб бораётганида, шизофрения хасталигидан азият чекаётгани яққол кўринади”, — дейди Баҳрайн бош вазирининг биринчи ўринбосари, шаҳзода Салмон бин Хамад ал-Халифа.

Унинг фикрича, муаммо шундаки, АҚШ ташқи сиёсати икки йиллик сайлов циклига, яъни президентлик сайлови ва конгресс сайловига қарам бўлиб қолган. Бунда узоқ муддатли режалаштириш бўлмайди.

Таҳлилчилар АҚШнинг минтақадаги энг яқин шерикларидан бири Баҳрайн шаҳзодаси оғзидан Вашингтонга нисбатан бундай кескин айблов янграшини кутилмаган ҳолат, деб баҳолашмоқда. Негаки, Баҳрайнда АҚШнинг бешинчи флоти жойлашган.

The Telegraph газетасига берган интервьюсида шаҳзода Оқ уй маъмуриятининг Эронга нисбатан юмшоқ сиёсатини ҳам кескин танқид қилган.

SHARE