Сенаторлар 9 та қонунни маъқуллашмоқчи

    senat_03122012 (1)
    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати биноси © thewanderingscot.com/Kun.Uz

    12 декабарь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, сенаторлар ялпи мажлисида 16 та масала, шу жумладан, 9 та қонун кўриб чиқишни режалаштиришган.

    Хабарда келтирилишича, сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети, шунингдек, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайдилар.

    “Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган қонунлар сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишга қаратилган”, — деб ёзади юқори палата матбуот хизмати.

    Бундай қонунлар жумласига “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқалар киради.

    Сўнгги маълумотларга кўра, ўз мажлисида амнистия тўғрисида қарор қабул қилган.

    SHARE