Лола Каримов-Тиллаева жамоатчиликка мурожаат қилди

lola_13122013

Лола Каримова-Тиллаева унга Гулнора Каримова томонидан қўйилган айблар юзасидан ўз сайтида мурожаатнома эълон қилди.

Унда қайд этилишича, кўпгина оммавий ахборот воситалари унга ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан Гулнора Каримова томонидан қўйилган айблар юзасидан ўз муносабат билдиришни сўраб мурожаат қилмоқда.

“Бўлиб ўтаётган воқеаларга ҳар-қандай муносабатни билдиришни истамасакда, юзага келган вазият, яъни Гулнора Каримова томонидан мен ва менинг турмуш ўртоғим Тимур Тиллаевга нисбатан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида диффамация, бўхтон ва пўписалар тарқатилаётганлиги, бизга ҳуқуқшуносларимиз билан маслаҳат бошлаб, Гулнора Каримовага қарши судга даъво қилиш каби қонуний чораларни қўллаш имкониятини кўриб чиқишдан ўзга чора қолдирмаяпти”, — дейилади хабар беради.