Ҳиндистон АҚШга “дипломатик уруш” эълон қилди

AP Photo/Kevin Frayer
AP Photo/Kevin Frayer

Ҳиндистон АҚШнинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси ва консулхоналари ходимларига берилган барча шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (аккредитация ҳужжатлари)ни қайтариб беришни талаб қилди. Бу ҳақда Press Trust of India ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ҳиндистоннинг Нью-Йоркдаги вице-консули Девияни Хобрагаденинг кўчада тинтув қилингани ҳамда сўнг “наркоман билан битта хонага” қамаб қўйганига жавобан шундай чора қўлланилган.

ОАВнинг хабар беришича, дипломат ўз уй хизматкорига виза олиш учун аризасида унинг маошини атайин катта қилиб кўрсатган. Уй хизматкори, ўз навбатида, ушбу маблағни дипломатга тўлаши лозим бўлган. Кейинроқ дипломатни 250 минг доллар эвазига озод қилишган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса муносабати билан АҚШ элчиси Нэнси Пауэллга протест киритган.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар дипломатия миссияси ходимларининг у ёки бу мамлакатда аккредитациядан ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб, унинг дипломатик мақомини белгилайди. Расман шундай ҳужжатсиз дипломат Ҳиндистонда узоқ муддат ўз хизмат вазифасини бажара олмайди ва визасини узайтириши мушкул.

Қолаверса, Ҳиндистондаги қатор сиёсатчилар, хусусан, Ҳиндистон миллий конгресси партияси вице-президенти Роҳул Ганди, мухолифатдаги Бхаратия жаната партияси вице-президенти Нарендра Моди ўзларининг америкалик ҳамкасблари билан мулоқот олиб боришдан бош тортишган.

 

SHARE