Ўзбекистонда 90 минг киши афв этилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди

20106249541461833Viajes

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Конституциянинг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Норма.Uz’нинг хабар беришича, Сенатнинг амнистия тўғрисидаги сўнгги қарорини 90 мингдан ортиқ шахсга нисбатан қўллаш режалаштирилган.

Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакилининг “РИА Новости” мухбирига маълум қилишича, бу рақам ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг фикрича, жорий йилда амнистия актини қўллаш миқёси ўтган йилги амнистия акти билан бир хил кўламда бўлади.

Ўзбекистонда 2012 йил 5 декабрдаги амнистия акти бўйича афв этилган фуқаролар сони 2012 йилги ҳужжатга нисбатан 34 фоизга ўсди. Хусусан, 2012 йилги амнистия акти 68 минг 809 нафарга шахсга нисбатан қўлланилган бўлиб, улардан 42 минг 649 нафари жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилинган. 26 минг 160 нафар шахснинг жазо муддати қисқартирилган.

SHARE