Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг IT соҳасидаги университети филиали очилиши мумкин

    Yonhap
    Yonhap

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе билан учрашди. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

    Пак Кин Хе мамлакатда олиб борилаётган инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳаларида Ўзбекистон Жанубий Корея компаниялари иштирок этишинини қўллаб-қувватлаш хусусида сўраган.

    Рустам Азимов Жанубий Корея Ўзбекистонинг муҳим шериги эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Корея компаниялари билан ишонч алоқа ўрнатганини айтиб ўтди.

    Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов икки давлат ўртасида ахборот-коммуникация соҳасида, хусусан, “электрон ҳукумат”ни шакллантиришда ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, Тошкентда ахборот технологиялари соҳасидаги Корея университети филиали очилишига умид билдирган.

    Рустам Азимов Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе хонимга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича расмий таклифномани берган. Пак Кин Хе хоним яқин келажакда ташрифни амалга оширишини маълум қилган.