Наргиз Закирова “Голос”нинг финалига йўл олди

original

Россиянинг “Первый” телеканали “Голос” лойиҳасининг ярим финали бўлиб ўтди. Унда саккиз иштирокчи финал босқичи учун кураш олиб борди.

Кўплаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган Наргиз Закирова ҳам мазкур ярим финалда Алла Пугачеванинг “Когда я уйду” қўшиғини куйлади. Айтишларича, Наргис қўшиқни маромига етказиб куйлаган. Хусусан, Пелагеянинг айтишича, Наргиз “шунчаки юракни суғуриб олган”. Наргизнинг устози Агутин ҳам, телетомошабинлар ҳам айнан Наргизга овоз беришган.

Қайд этилишича, бу лойиҳа ярим финали тарихида илк маротаба шундай ҳолат, яъни устоз ва телетомошабинлар фикри бир жойдан чиқиши ҳисобланади.

YouTube видеохостинги россияликларнинг 2013 йил давомидаги сўровлари натижасида маълум қилишича, Наргиз Закирова ижросидаги Scorpions гуруҳининг “Still Lovin You”  қўшиғи видеоси 4 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Ундан кейинги ўринни эса Филип Киркоровнинг қўшиғи эгаллаган.

“Голос” лойиҳасининг финал босқичи 27 декабрь куни бўлиб ўтади ва тўғридан-тўғри эфирга чиқади.