Бруклинда ватандошларимиз учун дзюдо тўгараги очилди

Mansur Jumaev otasi va ikki farzandi bilan

Vatandosh билан суҳбатида ҳамюртимиз Мансур Жумаев Бруклинда ватандошларимиз учун дзюдо тўгараги очмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

Мансур Жумаев дзюдо бўйича 10 карра Ўзбекистон Республикаси Чемпиони ҳамда 2 карра Осиё чемпиони (Япония ва Хитойда ўтказилган) бўлишга эришган. 1997 ва 1999 йилларда Жаҳон чемпионатига чиққан.

Мансур Жумаев “Ватандош” жамияти қошида шу тўгаракни очди.

— Спорт, хусусан, дзюдо фақат спортгина бўлиб қолмай, балки бола тарбиясида жуда катта аҳамиятга эга, — дейди Мансур Жумаев. — Мен ёш ватандошларимизга дзюдонинг сирларини ўргатиш билан бирга, уларга ота онага қулоқ солиш, уларни ҳурмат қилишни ҳам спорт орқали ўргатаман.

Мансур Жумуевнинг фикрича, ёшларимиз руҳан тетик, жисман соғлом бўлишлари, хавфли ҳолатларда ўзларини ҳимоя қила олишлари зарур. Дзюдо клуби 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз учун очиқ. Клубга 347.682.6789 рақамига тел қилиб ёзилишингиз мумкин.

Манзил: 131 Ave S. Brooklyn. NY. 11223

Бруклинда яшовчи ҳамюртларимизни кутиб қоламиз.

IMG_2024

IMG_2050

IMG_2035

IMG_1973

IMG_1986

SHARE