Россия ҳудудига носвой олиб кириш кўпайган

3afe87cdc5251e24997c4929350c2adb

Дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йил давомида Марказий Осиёдан Сибирга учаётган шахслардан 620 килограмм носвой олиб қўйилган. Бу 2012 йилдагига қараганда бир ярим баравар ортганидан далолатдир.

«Подробно» ахборот агентлигининг хабар беришича, Божхона иттифоқига кирувчи мамлакатларга тамаки маҳсулотларини, хусусан, носвойни олиб киришда айрим чекловлар жорий қилинган. Яъни ҳар бир катта ёшдаги одам кўпи билан 250 гр носвойни ушбу мамлакатларга (Россия, Қозоғистон, Беларусь) олиб кириши мумкин.

2013 йил июн ойида қабул қилинган қонунга кўра, Россияда носвойни чакана ёки улгуржи тартибда реализация қилиш тақиқланган.

Агар 2012 йилда Россия божхоначилари томонидан айнан носвой олиб кириш бўйича 280 та маъмурий иш очилган бўлса, 2013 йил бошидан бундай ишлар сони 485 тага етди.

Новосибирск, Красноярск, Омск аэропортларида қўлга олишларнинг 80 фоизи 80 фоизи айнан носвой билан боғлиқлиги вазиятни акс эттиради.

SHARE