Ўзбекистон амалдорларнинг ҳайдовчилари йўл қоидасини кўп бузаётгани аниқланди

    DETAIL_PICTURE_730135_52233599

    2013 йил 25 декабрь, чоршанба куни Тошкентда ҳуқуқ тартибот органларининг идоралараро йиғилиши бўлиб ўтган. Унда мамлакатда ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги” ойлиги масаласи муҳокама қилинган.

    “Новый век” газетасининг ёзишича, мажлисда йўл-транспорт ҳодисалари хусусида ҳам ҳисобот берилган.

    Газета билан мулоқотда бўлган ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакилининг айтишича, асосий эътибор йўл қоидасига риоя қилмасликни ўзига эп кўраётган РАА ва РРР белгили хизмат машиналари ҳайдовчиларига қаратилган.

    Шу муносабат билан ИИВ раҳбарияти томонидан мазкур турдаги машиналар ҳайдовчиларини белгиланган тартибда жаримага тортишга кўрсатма берилган. Бунда у қайси идорага тегишли бўлишига эътибор қаратмаслик таъкидланган.

    SHARE