МДҲ мамлакатлари учун Иккинчи жаҳон уруши ҳақида ягона дарслик тайёрланади

world_war_08

МДҲ мамлакатлари тарихчилари Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши тарихига бағишланган дарслик ёзишади. ИТАР-ТАССг асосланиб Kun.Uz’ хабарига ёзишича, ушбу қарор МДҲ мамлакатлари тарих институтлари директорлари уюшмаси томонидан қабул қилинган.

Россия Фанлар академияси Жаҳон тарихи институти директори Александр Чубарьяннинг сўзларига кўра, дарслик концепцияси Беларусь тарихчилари томонидан ишлаб чиқилади.

«Келишувга кўра, китоб Улуғ Ватан уруши ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ёзилади», – деди Чубарьян. Олимнинг тушунтиришича, бир қатор мамлакатларнинг тадқиқотчилари урушнинг номланиши масаласида ўзига хос нуқтаи назарга эга. Жумладан, Молдова Фанлар академияси ўз мамлакати Улуғ Ватан урушида эмас, балки Иккинчи жаҳон урушида қатнашган деб ҳисоблайди.

Директорлар уюшмасининг мажлиси Киевда бўлиб ўтган, унда Украина, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Молдова ва Тожикистон вакиллари иштирок этишган. Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари эса ўқув дарсликнинг тайёрланишига рози эканликларини ёзма кўринишда билдиришган.

Янги дарслик ким учун мўлжаллангани ва қайси тилда чоп этилишига Чубарьян аниқлик киритмаган. Ғалабанинг 70 йиллиги 2015 йилда нишонланади.