2013 йил: Йўқотганларимиз

2013 йилда жамият ҳаётида жуда кўплаб ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди. Халқимизнинг кўзга кўринган фарзандлари оламдан ўтди. Қуйида уларни ёдга оламиз:

Академик Нина Власова

62c0569d48f0c5ab6f206b34c094173a

Ботаника соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Нина Александровна Власова 83 ёшида вафот этди.

 

Ўзбекистон халқ шоири Омон Мухтор

20821440-1

Тошкентда Ўзбекистон халқ шоири Омон Мухтор вафот этган. Шоир Тошкентдаги Минор қабристонига дафн этилган.

Ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург Омон Мухтор 1941 йили Бухорода таваллуд топган.

Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазов

Kun.Uz
Kun.Uz

Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазов 26 февраль куни вафот этди. Ўзбек миллий академик драма театри актёри 71 ёшда эди. Театр вакиллари Kun’га берган маълумотга кўра, актёр инфарктни бошдан кечирган эди. Рихсивой Авазов 1942 йил Жанубий Қозоғистоннинг Турбат қишлоғида туғилган.

Адабиётшунос олима Муҳаббат Шарафутдинова

Муҳаббат Шарафутдинова © Kun.Uz (Элёр Мирзаев)
Муҳаббат Шарафутдинова © Kun.Uz (Элёр Мирзаев)

Адабиётшунос олима Муҳаббат Шарафутдинова 2013 йил 3 март куни вафот этди. Таниқли адабиётшунос олим, марҳум Озод Шарафутдиновнинг қизи 62 ёшда эди. Муҳаббат Шарафутдинова 1951 йилда туғилган бўлиб, 1968 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни филолог мутахассислиги билан якунлаган. Сўнгги бир неча йил давомида ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетида адабиётшунослик ва публицистика кафедрасига мудирлик қилиб келган.

Оператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев

Ҳотам Файзиев © fattohhon.com/Kun.Uz
Ҳотам Файзиев © fattohhon.com/Kun.Uz

Оператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев вафот этди.  Ҳотам Файзиев 76 ёшда эди. У 1937 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1958 йили Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг (ВГИК, Москва) кинооператорлик факультетини, 1983 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг драма режиссёри бўлимини тугатган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов

24d92f1973

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, халқимизнинг севимли қаламкаши, бетакрор ижодкор Ўткир Ҳошимов 72 ёшида оламдан ўтди. Истеъдодли ёзувчи Ўткир Ҳошимов 1941 йили Тошкентда ишчи оиласида туғилган.

 

Академик Ҳожи-Акбар Раҳмонқулов

9187

Ҳуқуқшунослик соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Ҳожи-Акбар Раҳмонқулов 88 ёшида вафот этди. Ҳ.Раҳмонқулов 1925 йили туғилган. 1950 йили Тошкент юридик институтини тугатган.

Таниқли актёр Дияс Раҳматов

np_5czar

Ўзбек киносининг таниқли арбоби Дияс Раҳматов оламдан ўтди. Актер шу йилнинг 19 август куни вафот этган. Дияс Раҳматов 1937 йилнинг 28 февралида таваллуд топган бўлиб, 2008 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади. У 1959 йили Тошкент театр-рассомлик институтининг актёрлик факультетини тугатган.

Актриса Раъно Ҳамроқулова

Раъно Ҳамроқулова “Мафтунингман” фильмида © Mezon.Uz/Kun.Uz
Раъно Ҳамроқулова “Мафтунингман” фильмида © Mezon.Uz/Kun.Uz

«Мафтунингман» фильми бош қаҳрамонларидан бири ролини ижро этган Раъно Ҳамроқулова 81 ёшида вафот этди. Раъно Ҳамроқулова 1931 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Москва Давлат университетида таҳсил олиб қайтгач, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоеванинг таклифига биноан бир неча йил давомида «Баҳор» рақс ансамблида фаолият олиб борган.

Академик Ўткур Исломов

10265

Атоқли археолог ва тарихчи олим, тарих фанлари доктори, академик Ўткур Исломов 81 ёшида вафот этди.  Ў.Исломов 1932 йили Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1956 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг тарих факультетини тамомлаган.

Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова

2998868

Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова 86 ёшида вафот этди. У 1927 йил Хива яқинида ўқитувчи оиласида туғилган.  Яқин кунгача Коммуна Исмоилова Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида дарс берган.