2013 йилнинг сиёсий “келди-кетдилари”

    Тарихга айланган 2013 йил, албатта, ўзининг сиёсий қарорлари, воқеалари билан ҳам ниҳоятда қизиқдир. 2013 йил Ўзбекистон сиёсий ҳаётида бирмунча барқарор кечди, оммавий истеъфога чиқаришлар кўзга ташланмади, у ёки бу соҳаларга кадрлар эҳтиёждан келиб чиқилди.

    Бутунлай янги кадрлар алмашинуви сиёсий партиялар билан юз берди. Бу, экспертларнинг фикрича, 2014 йилдаги парламент ва 2015 йилдаги президентлик сайловлари билан бевосита дахлдордир. Қуйида ушбу ўзгаришларни ёдга оламиз:

    1. Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Содиқжон Турдиев Ўзбекистондаги энг йирик сиёсий партия — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик-партияси раҳбари этиб сайланган. Партияни 2005 йилдан бери бошқариб келаётган Муҳаммадюсуф Тешабоев ўз аризасига кўра, лавозимидан озод қилинган.
    2. «Адолат» социал-демократик партиясининг Сиёсий кенгаши раиси, партия Ижроия қўмитасига раислик қилиб келган Исмоил Саифназаров ўз лавозимидан озод этилган. Исмоил Саифназаров ўрнига «Адолат» социал-демократик партияси етакчиси этиб Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаров тайинланган.
    3.  Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгашининг пленумида партиянинг янги раҳбари этиб, шу пайтга қадар Андижон вилояти ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Хотамжон Кетмонов сайланди. Шу пайтгача бу лавозимда Латиф Ғуломов ишлаб келаётган эди.
    4.  Ўзбекистон “Миллий демократик” демократик партияси Марказий кенгаши пленуми қарори билан Сарвар Отамуродов партиянинг янги раҳбари этиб сайланди. Энди 40 ёшни қарши олган Сарвар Отамуродов 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. У парламент қуйи палатасида Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

    ЭСЛАТМА: 2009 йилда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, парламентда ЎзХДПдан 32 та, ЎзЛиДеПдан 53 та, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 31 та, «Адолат» СДП 19 та, Ўзбекистон экологик ҳаракати 15 та жой эгаллайди.

    МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Қонунга кўра, Ўзбекистон парламентига сайловлар 2014 йил декабрида, мамлакат президентлигига сайловлар эса парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинганидан 90 кун ўтиб – 2015 йилда ўтказилади.

     

    ҲУКУМАТ

    1. Албатта,  йил истеъфоси — Ўзбекистон ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбовнинг вазифасидан озод қилингани бўлди.

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз Фармони билан янги ички ишлар вазирини тайинлади. Фармонга асосан, Адҳам Аҳмедбоев Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у Баҳодир Матлюбов ўрнини эгаллади. Аҳмедбоев бунга қадар Ўзбекистон ички ишлар вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

    Б. Матлюбов
    Б. Матлюбов

    2.  Вазир даражасидаги яна бир ўзгариш. Ўзбекистон Президентининг 25 февралдаги фармони билан Минҳожиддин Ҳожиматов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланди. Бунга қадар Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) 2012 йил июлидан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Минҳожиддин Мирзо (ўртада) © "Фонд Форум"/Kun.Uz
    Минҳожиддин Мирзо (ўртада) © “Фонд Форум”/Kun.Uz

    Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Қўзиев 2011 йил июнидан бери вазирликка раҳбарлик қилиб келаётган эди.

    3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Зафар Рўзиев бошқа ишга ўтгани, яъни Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

    37 ёшли дипломат

    1. Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаровнинг «Адолат» СДПга раҳбар бўлиб ўтиши боис унинг жойи бўш эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан бу лавозимга Бахтиёр Абдусаматов тайинланди. Абдусаматов бунгача Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 37 ёшли янги раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети битирувчиси ҳисобланади.

      Mezon.Uz/Kun.Uz
      Mezon.Uz/Kun.Uz
    2. Гарчи вазирлик даражасида бўлмаса-да, ёш салоҳиятли кадрлардан бири «Шўртан газ-кимё мажмуаси» давлат шўъба-корхонаси бош директори, сенатор Алишер Султонов Ўзбекистон Президенти қарори билан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У айни пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти ҳамдир.
    1. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Отабек Мусаев Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Отабек Элбекович тележурналист бўлиб, қатор фильмлар муаллифи, таниқли актёр. У Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келар эди.

     

    ДИПЛОМАТЧА ЎЗГАРИШЛАР

     Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатия миссиясида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди:

     

    1. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасида Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Дурбек Аманов тайинланган. Эслатиб ўтамиз, Дурбек Аманов Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги бош консули сифатида фаолият юритиб келган эди. Ҳозирги кунда Нью-Йоркдаги Ўзбекистон бош консули Фарҳод Ҳакимовдир.
    2. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси этиб тайинланган. MG_97702 АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов ўрнига Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, айни пайтда Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари бўлган Бахтиёр Ғуломов тайинланди.
    3. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов Европа Иттифоқи бўйича Ўзбекистон дипломатиясига масъул этиб тайинланди.
    4. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди. Дилёр Ҳакимов  Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили сифатида 2013 йил 28 март куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга ишонч ёрлиқларини топширган эди. У бунгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Америка департаментини бошқариб келаётган эди.
    Дилёр Ҳакимов © Газета.uz / unmultimedia.org/kun.uz
    Дилёр Ҳакимов © Газета.uz / unmultimedia.org/kun.uz

     

    1. Яна бошқа ўзгаришлар ҳам бўлди…

     

     Ҳокимлар

     

    1. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматовни «охирги йилларда унинг ишга муносабати ўзгаргани, ўзига нисбатан талабчанликни бўшаштириб, хотиржамлик, ўзибўларчилик кайфиятига берилиб, вилоят раҳбари ва етакчиси сифатида масъулиятни йўқотишга йўл қўйгани» учун вазифасидан озод қилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти ҳокими А. Усмонов тайинланди.
    2. Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вазифасида ишлаб, аграр соҳани мувофиқлаштириб борган Шуҳратбек Абдураҳмонов эса вилоят ҳокими этиб тайинланди.
    3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туробжон Жўраевни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан «Қашқадарё вилоятида носоғлом муҳит шакллантиргани» учун озод қилди. Унинг ўрнига Зафар Шаропович Рўзиев Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида иш юритиб келаётган эди.
    4. Ислом Каримов   Сурхондарё «вилоятининг биринчи раҳбари Нормўмин Чориев томонидан ўзига бино қўйиш, қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлиш, айш-ишратга берилиш, шунинг оқибатида эл-юрт олдида обрўсини йўқотиш, унга билдирилган ишонч ва ҳурматни бутунлай унутиш»гача борганлигини таъкидлаб, лавозимидан озод қилди ва унинг ўрнига Эшдавлат Жўраев тайинланди…

      

    Жамоат ташкилотлари: ИККИ КАРРА ПРЕЗИДЕНТ

     Ўзбекистон футбол федерацияси амалдаги президенти Мираброр Усмонов федерация президентлигига бир овоздан қайта сайланди. Мираброр Усмонов айни пайтда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ҳам.

    the-uff.com
    the-uff.com

    P.S.: Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фаолиятини давом эттирмоқда.