Россияда икки нафар ёш фарзандини сотмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Россия Федерацияси жиноий қидирув ходимлари икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. РФ ИИВ Москва вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, улар ўзларининг икки нафар ёш болаларини пулламоқчи бўлган.

Хабарда айтилишича, улар ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш пайтида Москва вилоятининг Видное шаҳрида қўлга олинган. Ота-она ўзининг яқинда туғилган қизи ва бир яшар ўғлини 1 миллион рублга баҳолаган.

Матбуот хизматининг айтишича, ички ишлар ходимларига болафурушларни қўлга олишда РЕН-ТВ журналистлари яқиндан ёрдам берган. “РФ ИИВ Бош бошқармаси жиноий қидируви РЕН-ТВ телеканали журналистларига жиноятнинг олдини олишда яқиндан ёрдам бергани учун ташаккур билдиради”, — дейилади хабарда.

SHARE