Урганчда яширин “казино” фаолиятига чек қўйилди

Сўнгги ярим йил ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Урганч шаҳрида қимор ўйинларини ташкил қилиш билан боғлиқ учта ҳолатга дуч келишди, деб хабар беради 24uz.uz сайти.

Биринчи иккита ҳолатда шаҳарда яшовчи фуқаролар — Ўктам А. ва Азамбой Т. ўз уйларида «казино» очгани аниқланган. Улар ўнлаб кишиларни йиғиб, ярим кечагача қартабозлик қилган. Ўйинга нақд пул тикилган. Покер ўйини кўп миқдорда спиртли ичимликларни ичиш билан ўтган.

Шовот туманида яшовчи яна бир покер ишқибози — Баҳром К. ўзига тегишли «мойка»да қимор ўйинлари ҳаваскорлари учун клуб очган. Бироқ кўп ўтмай милиция уни қўлга олган.

“Постда” газетаси хабарига кўра, юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, казино фаолияти тақиқланган. Ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин деб тушунилади.

SHARE