Ўзбекистонда Рустам Мадумаров, Гаяне Авакьян ва бошқаларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан фуқаролар Рустам  Мадумаров, Гаяне Авакьян ва бошқаларга (жами 13 нафар шахс) нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан 2014 йил 12 май куни чиқарилган айблов ҳукми асосида судланувчилар содир этган жиноятлари учун  эълон қилинган айбловлар бўйича абли деб топилиб, уларга узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотларига кўра, юқорида кўрсатилган шахсларнинг айрим жиноий шерикларига нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувчи ажратилган ҳамда уларга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Terra Group, Prime Media ва Gamma Promotion компанияларининг 10 нафар мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган эди. Ушбу мансабдор шахслар сохта ва ноқонуний амалиётларни амалга ошириш йўли билан Ўзбекистонда ва ундан ташқарида турли қалбаки тузилмалар ташкил этган. Мазкур шахслар, шунингдек, ноқонуний даромад олиш ва жиноий даромадларни қонунийлаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, хорижий валюталарни яшириш ҳамда уларни Ўзбекистондан ноқонуний ташқарига олиб чиқиш билан шуғулланишган. Бош прокуратура ушбу шахслар гуруҳи томонидан давлатга ва алоҳида компанияларга жуда катта миқдорда зарар етказилганлигини маълум қилган эди.

Terra Group, Prime Media ва Gamma Promotion компанияларининг мансабдор шахслари — Рустам Мадумаров, Гаянэ Авякян ва Екатерина Клюева прокуратура органлари томонидан терговга мажбурий олиб келинган эди.