Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль кунига тўғри келади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль — душанба кунига тўғри келади. Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, дейилади қарорда.