Тошкент вилоятида 96 килограмм наша мусодара қилинди

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилояти Бекобод туманида 96 килограмм нашани мусодара қилишди. “РИА Новости”нинг Ўзбекистон МХХ матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

Жорий йил январь ойида амалга оширилган махсус амалиёт натижасида жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинган ҳамда 96 килограмм наша наркотик моддаси мусодара қилинган.

Тергов давомида аниқланишича, уларнинг уч нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади. Улардан бири Тошкентда ноқонуний яшаб келган. Ҳозирда уларга қарши жиноий иш очилган.