Илҳом Баҳромов ўсмирлар олимпиада ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди

0

Хитойнинг Нанкин шаҳридаўтказилаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида ғолиблик шохсупасига кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар сафи яна кенгайди.

Юнон-рум кураши бўйича вазни 50 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида барча рақиблари устидан ғалабага эришган ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов ўсмирлар олимпиада ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

sidebar_emirhalal

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йил қатор нуфузли мусобақаларда ғолиблик шохсупасига кўтарилган истеъдодли спортчимиз Нанкин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар олимпиада ўйинларида ўз вазнида дунёда тенгсиз спортчи эканлигини амалда яна бир бора исботлади.

Эслатиб, ўтамиз гуруҳ баҳсларида барча рақиблари устидан ғалабага эришган Бахромжон, ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Жаббор Нажафовни енгишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари томонидан ўсмирлар олимпиада ўйинларида қўлга киритилган медаллар сони 8 тага, олтин медаллар сони эса учтага етди.

NO COMMENTS

LEAVE A REPLY