Россияда тўрт нафар ҳамюртини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонликка нисбатан тергов ишлари якунланди

Россия тергов органлари тўрт кишини ўлдирганликда айбланаётган 32 яшар Ўзбекистон фуқароси Зафар К.га нисбатан тергов ишларини якунлашди. У Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятни, яъни икки ва ундан ортиқ шахсни ўлдирганликда айбланмоқда.

Маълум  бўлишича, Зафар К. ва унинг ҳамтовоқлари 2012 йилнинг 29 сентябрь оқшомида Ленинград вилоятида вагонда истиқомат қилаётган ҳамюртлари ёнига бостириб киради. Маълум бўлишича, ичкарида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Зафар уларни мажбурлаб машинага ўтирғизиб, номаълум йўналишга бошлаб кетади.

Тергов материалларида қайд этилишича, Зафар ўрмон ичидаги йўлнинг ҳар 200-600 метрида машинани тўхтатишни тайинлаб, унинг ичидан бир нафар йўловчини мажбурлаб ўрмонга олиб кирган. Ўрмонда у ўз ҳамюртларига пичоқ ва болта жуда кўп сонли тан жароҳати етказган ва ўлдирган. Шундай йўл билан Зафар тўрт кишини ўлдиради.

Россия тергов қўмитаси маълумотларида айтилишича, қотилликка ҳамюртларининг Зафар воситачилигидаги қурилиш ишларини амалга оширишдан бўйин товлагани сабаб бўлган. Зафар муқаддам, шу жумладан, қотиллик учун ҳам судланганлиги маълум бўлган.

SHARE