Ўзбекистонда 2015 йилда инфляция даражаси тахминан 5,5—6,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2015 йилда инфляция даражаси, яъни нарх-навонинг ўсиши тахминан 5,5-6,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ислом Каримов Ўзбекистон халқига йўллаган табригида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланган 2015 йилги бюджет параметрларига кўра, мамлакатда инфляция кўрсаткичлари 5,5-6,5 фоизни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Ҳукуматнинг инфляция бўйича прогнозларини етакчи халқаро молия институтлари баҳолари ҳамда дунёда ва Марказий Осиёда иқтисодиётнинг аҳволи таҳлили асосида қабул қилган.

Парламент томонидан тасдиқланган параметрларга кўра, мамлакат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиз ёки 1,8 триллион сўм миқдори ёхуд Марказий банк курси бўйича 750 миллион долларни ташкил қилади. Айрим манбаларга қараганда, Ўзбекистоннинг 2015 йилги давлат бюджети харажатлари 38 триллион сўмни ташкил қилади.

SHARE