Ўзбекистон фуқаролари Россияга амалдаги паспортлари билан боришлари мумкин

Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудига амалдаги паспортлари билан киришлари мумкин.

Газета.uz’нинг Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон фуқаролари паспорти мамлакат ичида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам бир хилда амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 2015 йилнинг 1 январидан МДҲ фуқаролари учун (Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий маконга аъзо мамлакатлар бундан мустасно) хорижга чиқиш паспорти билан киришни жорий қилди.

Бу хабар айрим интернет-нашрларида ушбу талаб Ўзбекистонга ҳам тааллуқли, деган нотўғри талқинларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон фуқаролари хорижга, шу жумладан, Россия ва МДҲ мамлакатларига биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин.

SHARE