Барак Обама Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида шериклик мустаҳкамланишини “сабрсизлик билан кутишини” маълум қилди

АҚШ Президенти Барак Обама Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни Янги йил байрами билан қутлади. “Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Янги йилда тинчлик ва равнақ тилаб билдирган энг эзгу истакларимни йўллайман”, дейилади телеграммада, жумладан.

Барак Обама 2015 йилда барча учун янада барқарор ва хавф-хатарсиз дунёни барпо этиш борасида мамлакатлар ўртасидаги “шериклик ва биргаликдаги фаолияти мустаҳкамланишини сабрсизлик билан кутишини” маълум қилган.