Ўзбекистон Президентининг янги матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинди.

Podrobno.uz хабар беришича, Президент фармонига асосан, Баҳодир Эргашев Ўзбекистон Президенти матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Маълумотларга кўра, Баҳодир Эргашев аввал Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси, сўнгра Ташқи ишлар вазирлигида масъул ходим сифатида, кейинчалик Президент девонида фаолият олиб борган. У ўз вақтида “Умид” жамғармаси ҳисобидан Буюк Британияда таълим олиб қайтган талабалардан ҳисобланади.

SHARE