Равшан Эрматов 2014 йилнинг энг яхши ҳакамлари бешлигидан жой олди

Футбол тарихи ва статистикаси бўйича халқаро рейтинг (IFFHS) ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни 2014 йилнинг яхши ҳакамлари бешлигидан иборат рўйхатга киритди.

Ушбу рўйхатда Равшан Эрматов италиялик Никола Риццоли, англиялик Ховард Уэбб, германиялик Феликс Брих ва голландиялик Бьорн Кейперс билан бир ўринда тенг кўрилган.

Равшан Эрматов 2014 йилнинг ёзида Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4та ўйинда ҳакамлик қилди ва ўзининг бу борадаги кўрсаткичини 9тага ошириб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Равшан Эрматов 5 марта Осиёнинг энг яхши ҳаками сифатида тан олинган.