Нью-Йоркдаги ватандошларимиз диққатига!

Барчангизга маълумки, Америкада соғлиқни сақлаш тизимини, ўз ва оилангиз аъзолари соғлиғини тиббий суғурта тизимисиз тасаввур қилиш мушкул.

Шундоқ ҳам мураккаб тиббий суғурта тизимига эга ушбу мамлакатда 2010 йилда Obamacare ёки Мақбул ғамхўрлик қонуни қабул қилингач, тиббий суғурта тизимида жиддий ўзгаришлар юз берди. Бу, табиийки, кўплаб америкаликлар қатори ватандошларимизни ҳам чалғитди.

Ватандошларимизга ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Fidelis Care ташкилоти билан боғланиб, мазкур ташкилотларнинг русийзабон вакиллари билан ишлашни йўлга қўйдик. Кимда тиббий суғурта бўйича савол ёки тушунмовчиликлар пайдо бўлса, ушбу хизматдан бепул фойдаланиши мумкин.