Эстрада хонандаси Райҳон турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда

Ўзбекистонда таниқли эстрада юлдузи Райҳон Ғаниева ўз турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда. Бу ҳақда “Сайёд.com” сайти хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, ушбу жуфтлик ўртасидан анчадан бери “қора мушук” ўтган.

“Бу ҳақиқат. Мен ажралишга {ҳужжат} топширдим. Ҳозир хаётимда оғир дамлар кечмоқда. Аммо ҳамма қийинчиликларни муносиб тарзда ўтказишга ҳаракат қилаяпман. Ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз, холос”, дейди Райҳона сайтга берган интервьюсида.

Райҳон ва Йигитали бундан икки йил бурун турмуш қурган бўлиб, уларнинг эгизак фарзандлари бор.

Манбалар ажрашишга сабаб бўлган сабабларни келтириб ўтмаган.

SHARE