Нью-Йоркда ватандошларимиз учун янги маънавий-маърифий марказ очилди

2015 йилнинг 11 январь куни Бруклин шаҳрида ватандошаримиз тарихий воқеа гувоҳи бўлишди. Яъни Нью Йорк штатининг Бруклин шаҳрида Имом Бухорий маънавий марифий маркази (масжид) иш бошлади.

Марказ миллий урф одатларимиз, қадриятларимиз тамойилларига асосланган бўлиб, у ерда никоҳ ўқиш, чақалоқ қулоғига азон айтиш маросимларини ўтказиш ҳам мумкин бўлади.

Марказ имом хатиби Саидмақсудҳон Муҳаммадовнинг айтишича, Бруклин шаҳрида илк маънавий-марифий марказ очилди. “Бу ерда ватандошларимиз миллий урф одатларимиз қадриятимиз бўлмиш никоқ маросимларини, янги туғилган фарзандлар қулоғига азон айтиш ва бундан ташқари бошқа бир диний маросимларни адо этишлари мумкин бўлади”, деди у.

Нодавлат нотижорат ташкилоти кўринишида ташкил қилинган жамғарма очилиш маросимида 300 нафардан ортиқ ҳамюртимиз иштирок этди. Дастурхонга миллий таом — палов тортилди.

SHARE